Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Болтаева Муниса Қобиловна 14 октябр 1988 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида таваллуд топган.
Маълумоти олий.
2009 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма театр актёрлиги факультетини битирган. 2011 йилда Эстрада актёрлиги бўлимини магистратура босқичида тугатган.
2011 йилдан ушбу театрда ишлаб келмоқда.
Болтаева Муниса театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Ойонам қайнонам”да Машани, “Меҳр нури”да Ойгулни, “Жайдари келин”да Мақсудани, “Меъмор”да келин, “Осмондаги ҳулкарим”да Ҳулкар, “Антиқа совчилар”да Наргиза, “Гаровдаги муҳаббат”да Хуршида, “Аршин мололон”да Осиё, “Совчига эр топилди”да Сона ва бир қанча спектаклларда турли хил образларни яратган.
Актриса шунингдек, бир қатор телетуркумларда ва телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.