Янгиликлар

ХАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
02.11.2026
    ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ҳамда Оркестр ва хор ижодий бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув икки ижодий жамоа ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, ижодий алоқаларни ривожлантириш ва санъат соҳасида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.   Ишончимиз комилки, ушбу ҳамкорл ...
МУКИМИЙ ТЕАТРИДА НАВБАТДАГИ ОНЛАИН КАБУЛ УТКАЗИЛДИ!
28.10.2026
    МУҚИМИЙ ТЕАТРИДА НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори Фотиҳ Джалалов иштирокида навбатдаги «Онлайн қабул» бўлиб ўтди. Қабул давомида театр мухлислари, соҳа вакиллари ҳамда фуқаролар томонидан турли саволлар, таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Мулоқот жараёнида кўтарилган масалалар тингланиб, театр фаолиятини янада такомиллаштириш, томошабинлар билан ...
Onlayn qabul!
26.10.2026
   Onlayn_qabul  Ҳурматли юртдошлар! Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори Фотиҳ Джалалов иштирокида онлайн қабул бўлиб ўтади. САНА: 27 ОКТЯБРЬ ВАҚТ: 11:00 – 12:00  Театр фаолиятига оид савол, таклиф ва мурожаатларингиз билан иштирок этинг!  Манзил: театрнинг расмий Telegram канали (видеочат орқали).  https://t.me/Muqimiyteatruz   Видеочатга уланинг ва «Қўл кў ...
Премьера
21.10.2026
   Премьера Бугун, 21 октябрь, соат 18:00 да Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида “Хумой" спектакль премьераси бўлиб ўтади.  Билетлар театр кассаларида ва онлайн сотувда мавжуд:  https://gtickets.uz Мурожаат учун телефон рақамларимиз: (+998) 71-245-1633 — касса (+998) 90-959-3456 — касса (+998) 88-702-27-08 — касса (+998) 97-701-69-69 — маъмурият   &nbs ...

Театр тарихи

1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...