





МУҚИМИЙ ТЕАТРИДА НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори Фотиҳ Джалалов иштирокида навбатдаги «Онлайн қабул» бўлиб ўтди.
Қабул давомида театр мухлислари, соҳа вакиллари ҳамда фуқаролар томонидан турли саволлар, таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Мулоқот жараёнида кўтарилган масалалар тингланиб, театр фаолиятини янада такомиллаштириш, томошабинлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг таклифларини инобатга олишга оид фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Ҳал этилиши қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалаларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
