





ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ҳамда Оркестр ва хор ижодий бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур келишув икки ижодий жамоа ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, ижодий алоқаларни ривожлантириш ва санъат соҳасида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
