Хор артистлари

Нафиса Ёвқочева

Нафиса Ёвқочева

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Ёвқочева Нафиса 1 октябр 1981 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида таваллуд топган.

Маълумоти олий.

2003 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган, шу йилдан буён театрда фаолият юритади.

Ёвқочева Нафиса ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган спектаклларда роллар ижро этиб келмоқда. Жумладан, “Суперқайнона”да Муяссар, Гулчеҳра, “Бахтли бўл дугонажон”да Набира, “Жайдари келин”да Азиза, Мақсуда, “Тобутдан товуш”да Хожар, “Пари қишлоқ афсонаси”да Умида, “Тўда”да Камола, “Антиқа совчилар”да Наргиза, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Адвокат, “Тоҳир ва Зуҳра”да Санам, “Осмонга сиғмаган қуш”да Доно, “Хасис бой ва унинг хизматкори”да Сичқон, “Осмондаги ҳулкарим”да Сарвиноз, “Матонат”да Офтоб каби роллар ижрочиси.

Телевиденияда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳаларида”, “Нима учун” туркумларда бир қанча образлар яратган.