Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Аҳмедов Бахтиёр 21 май 1987 йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида таваллуд топган.
Маълумоти олий.
2014 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини мусиқали театр режиссёрлик ва актёрлик бўлимини битирган.
2017 йилдан ушбу театрда ишлаб келмоқда.
Аҳмедов Бахтиёр театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб келмоқда. У “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Лайли ва Мажнун”да Ибн Салом, “Осмондаги ҳулкарим”да Шуҳрат, “Совчига эр топилди”да Кенто, Князь, “Занжирбанд Қорқиз”да Қорбобо ва яна бир қанча образларни яратиб келмоқда.
Актёр шунингдек, телеэкранлар орқали “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” дастурларида, “Фитна” телесериалида, “Фарёд-2” фильмида турли хил характердаги ролларни моҳир ижрочисидир.