Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри
Хўжақулова Нафиса Алимовна 2 апрел 1968 йилда Самарқанд вилояти Нуробод туманида таваллуд топган.
1997 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма театр актёрлиги факультетини битирган.
2008 йилдан бошлаб ушбу театрда ишлаб келмоқда.
Хўжақулова Нафиса театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб келмоқда.
У “Суперқайнона”да Норпошша, Тўти хола, “Осмоннинг бағри кенг”да Нодира, “Додагинам”да Садоқат, “Фариштали аёл”да Шифокор, “Олифта”да Хадича, “Антиқа совчилар”да Амма Қутби, “Қизи борнинг нози бор”да Она, “Совчига эр топилди”да Сулико, “Меҳр нури”да Қўшни аёл, “Осондаги ҳулкарим”да Шифокор, “Дилдаги доғ”да маҳаллаком, “Ўжар меъмор” ва яна бир қанча ролларни ижро этган.
Шу билан бир қаторда телеэкранларда “Қаҳ-қаҳа”, “Хандалак”, “Азизим” каби дастурларда, “Тубанлик” ва яна бир қанча фильмларда характерли роллари билан томошабинларни хушнуд этди.