Хор артистлари

Наргиза Ражабова

Наргиза Ражабова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

           Ражабова Наргиза Сотқиновна 4 декабр 1979 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида таваллуд топган.

  Мукофотланмаган.

          Маълумоти олий. 2001 йили йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.      

Мазкур театрда 2001 йилдан буён ишлаб келмоқда.

        Наргиза Ражабова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У  “На малакман, на фаришта”да Машрабнинг синглиси Муниса, “Суперқайнона”да Гулчеҳра, “Жайдари келин”да овсин, “Додагинам”да Садоқат, “Балли, улоқча”да Жимиқбой,  “Меҳр нури”да Шарофат ва бошқа спектаклларда эпизодик ролларни ижро этиб келмоқда.

Айниқса, унинг “На малакман, на фаришта (Машраб)” спектаклидаги Мунис образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.