Дурдона Носирова 25 июль 1991 йилда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 2014 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Мусиқали театр актёрлиги” факултетини тамомлаган.
Мазкур театрда 2014 йилдан буён ишлаб келмоқда.Дурдона Носирова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил роллар ижро этди, жумладан “Хонума” спектаклида Сона, “Антиқа совчилар” спектаклида Наргиза, “Лайли ва Мажнун” спектаклида Лайли, “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклида Зуҳра, “Отабек ва Кумушбиби” спектаклида Кумуш, “Олифта” спектаклида Рухсора, “Айёргина аёллар” спектаклида Лола, “Уйғониш” спектаклида Гуландом, “Жайдари келин” спектаклида Азиза, “Зўрдан зўр чиқса” спектаклида Ошиқ қиз каби турфа образларни ижро этиб томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.
Айниқса, унинг “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклида, Зуҳра образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.