АЗИМ МУЛЛАХОНОВ Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Директори Муллахонов Азим Азизович 17 февраль 1960 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1975 йили Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига овоз муҳандиси ёрдамчиси, 1978 йили оркестр созандаси лавозимига ишга қабул қилинади. 1995 йил “Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 1997 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари билан мукофотланган. 1976 йили Тошкент давлат маданий оқартув техникумига, миллий чолғулар бўлимини, 2001 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини режиссёрлиги бўлимида таҳсил олган. 1983 йилдан Ўзбекистон давлат филармониясида “Нола” ансамбли бадиий раҳбари, 1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички қўшинлар бошқармаси ашула ва рақс ансамблининг I-тоифали артисти, 2008 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси сифатида фаолият юритган. 2023 йил 17 февралдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг директори сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.