Театр раҳбарияти

Хайрулла Ваҳобов

Хайрулла Ваҳобов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директор ўринбосари
 

       Ваҳобов Хайрулла Сайдуллаевич 25 июль 1985 йилда Тошкент вилояти Бука туманида таваллуд топган.

       Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2006 йилда А. Қодирий номидаги Тошкент давлат Маданият институтининг Оммавий байрам-тадбирлар режиссёрлиги бўлимини тугатган. 2006-2009 йиллар давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2-мутахассислик бўйича таҳсил олган.

       Директор ўринбосари лавозимида 2016 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

       Хайрулла Ваҳобов 2006  йилдан Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрига хор артисти вазифасига ишга  қабул қилинган. Ҳ.Ваҳобов спектакларда ижро этиладиган хорда фаол иштирок этиш билан биргаликда бир қанча спектаклларда роллар ҳам ўйнаган. Шулардан “Бу телба хонадон”да Гувоҳ,  “Гаровдаги мухаббат”да Йигит, “Қизи борнинг нози бор”да Анвар, “Хонума”да Кенто, “Тоҳир ва Зуҳра”да Саройбон, “Лайли ва Мажнун”да эшик оғаси ролларини ижро этиш билан биргаликда режиссёр ассисенти вазифасини ҳам маъсулият билан бажариб саҳналаштирувчи режиссёр ва спектакл қатнашчиларининг меҳрини қозонган. Шунингдек, болалар учун саҳналаштирилган спектакллардан “Аловуддининг сеҳрли чироғи”да Қўриқчи, “Туяқуш-бояқуш”да Жўжа хўроз, “Тилла тухум”да  Шерхон, “Мистер чўчқанинг саргузашлари”да Шрек, “Ялмоғизнинг набираси”да Аждаҳо каби ролларни маҳорат билан ижро этган. Бундан ташқари, Ҳ.Ваҳобов Қорақолпоғистон Республикаси  ҳамда  вилоятларнинг энг чекка худудларида ўтказилган маънавият тарғибот тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Республика Маънавият Тарғибот маркази  томонидан 2015 йил Маънавият тарғиботчиси сертификати ҳамда бир нечта ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

       Хайрулла Ваҳобов директор ўринбосари лавозимига тайинлангандан сўнг ижодий ишлар билан биргаликда ўзига юклатилган вазифани маъсулият билан бажариб келмоқда. Ижодий ходимларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида  қанчалик ишбилармонлигини кўрсатганлигини таъкидлаш жоиз. Х.Ваҳобов Республика  миқёсида  ўтказиладиган  Мустақиллик, Наврўз, Конституция кунларига бағишланган умумхалқ байрамлари, томошалари ва бошқа оммавий–маънавий тадбирларнинг фаол иштирокчиси бўлгани учун турли вилоятларга бориб, ўзининг иқтидорли актёр ва ташкилотчи сифатида санъат мухлисларининг олқишига сазовор бўлиб келаётганлиги алоҳида эътироф этиш жоиз.