Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 285-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ташриф буюришиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг машҳур “Ўтган кунлар” романи асосида саҳналаштирилган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклини томоша қилишди.