Бугун 29 февраль куни театримиз директори Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ва театр касаба уюшмаси қўмита раиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов бошчилигида театримизнинг устоз санъаткори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тўхтаевнинг таваллуд айёми билан табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг раис ёрдамчиси Ғаниев Раҳим Фатхуллаевич Бирлашма номидан қатнашиб, “Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси” нинг 25 йиллиги юбилей медалини устоз санъаткоримизга тантанали равишда топширди.
Ҳамид Тўхтаевга театр жамоаси номидан сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Боир Холмирзаев, Гулчеҳра Носирова, Турғун Бекназаров, Малика Қаюмова ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходимлари-театрнинг бош режиссёри Ҳайдарали Қосимовлар ҳамда саҳналаштирувчи режиссёр Аҳат Фармонов саҳна устасини 60 ёши билан самимий қутладилар.