Турғун Бекназаров - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори. Мен 45 йилдан буён санъат соҳасидаман. Қомусимизга киритилаётган ижод эркинлиги моддасини аҳамияти шундаки, биз каби ижод аҳлига янада куч ва ғайрат билан хизмат қилишга ундайди. Конституция барчамизники, шундай экан мен бефарқ эмасман! Азиз юртдошлар, эркинликларимиз кафолатланиши, фаоллигимизга, иштирокимизга боғлиқ. Бу каби муҳим жараёнда барча албатта фаол бўлмоғи лозим. Мен ҳам оила аъзоларим билан референдумда қатнашаман!