Қоракўл Ёшлар театрида навбатдаги спектакль тақдимоти
Бугун, 30 сентябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри қошидаги ижодкор ёшлардан иборат, Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил топган Қоракўл Ёшлар театрида навбатдаги янги асар тақдим этилди. Унда драматург Қўчқор Норқобил асари асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчонов бошчилигида саҳналаштирувчи рассом Жалолиддин Раҳимов ҳамда режиссёр Достон Хақбердиев саҳналаштирган "Замон Авлонийси" спектакли намойиш этилди.
Премьерада Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Ш. Саломов, ОАВ вакиллари ҳамда асар қаҳрамони Қоракўл Халқаро математика мактаби асосчиси, Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаевнинг оила аъзолари иштирок этишди.