Укитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади!
Театр санъатида ҳам устоз-шогирд анъанаси алоҳида ўрин тутади. Саҳна сирларини авлоддан авлодга етказиб, ёш истеъдодларни кашф этиб, уларни санъатнинг юксак чўққилари сари бошлаб бораётган устозларнинг меҳнати ҳар қандай эътирофга муносиб.
Зеро, ҳар бир буюк ижодкорнинг камолоти ортида унга йўл кўрсатган, ишонган ва илҳом берган устознинг меҳнати бор. Барча фидойи устоз ва мураббийларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, ижодий куч-ғайрат ва шогирдлари камолидан бахт топишларини тилаймиз.
Байрамингиз муборак, азиз устозлар!