Жорий йилнинг 30 октябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ҳудудий мутахассислари билан ҳамкорликда “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, актриса Барно Қодирова, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Бобур Бобомурод, Дилшод Ражаб, Зикрилла Неъматовлар иштирок этиб, бугунги кунда маънавий ва адабий муҳит яратиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир қизғин баҳс-мунозарага бой бўлиб, кўтаринки кайфиятда ўтди.