Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда «САЙЛОВДА ФАОЛЛИК – АСЛ ВАТАНПАРВАРЛИКДИР» мавзусидаги сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди. Тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов сайлов жараёнлари ҳақида фикр юритиб, жумладан шундай деди: “Жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайлов ўзгача ҳолда ўтиши кутилмоқда. Очиқлик ва шаффофликда ўтказиладиган сайловда тақдирига бефарқ бўлмаган Ўзбекистон фуқороси ўзи танлаган партияга ўз хоҳиши билан овоз беради. “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”да “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзолари сифатида фаол иштирок этиб, жойларда ўтказилаётган тарғиботларда юртдошларимизга бу ҳақида тушунча бериб борамиз. Биз сайловда муносиб номзодга овоз беришимиз керак. Кимни сайлашимиз бизнинг келажагимизни белгилайди. Шу боис ушбу жараёнда эътиборли бўлмоғимиз лозим.