Янгиликлар

Samarkand Half Marathon
Сана: 01.11.2019
Бугун 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon – илк халқаро хайрия марафони очилди. Лойиҳанинг асосий мақсади – маданият ва санъат объектларининг ҳаммабоплиги ва инклюзивлиги муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт туризмини ривожлантириш. Бу марафоннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унда юртимизда саёҳат қилиб юрган туристлар ва имконияти чекланганлар, шунингдек, 20 га яқин давлатлардан келган иштирокчилар ҳам қатнашади. Тадбирдан тушган хайрия маблағига кўзи ожиз инсонлар учун тифлошарҳлаш (кўзи ожизлар учун маълумотни қабул қилиш имконини берувчи усул) ёрдамида спектакль саҳналаштирилади. Маълумот учун, “Samarkand half marathon” хайрия марафони 3 ноябргача давом этади.
Мазкур марафонда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директор ўринбосари Хайрулла Вахобов ҳам фаол иштирок этмоқда.