Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан биридир. Республика болалар кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўзбек миллий санъатини ёш авлод онгига сингдириш мақсадида санъатимизни тарғиб қилишда таниқли санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда. Бу эса ёшларимизни санъат соҳасига қизиқиш уйғотишда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Республика болалар кутубхонасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Юнусобод туманининг 271,63-ўрта умумтаьлим мактаб ўқувчилари томонидан рақс ва куй-қўшиқлар тақдим этилди. Учрашув қизғин баҳс-мунозарага бой бўлиб, кўтаринки кайфиятда ўтди.