Янги саҳна асари...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Замон Авлонийси" (муаллиф: Қ.Норқобил, режиссёр: Д. Хақбердиев, мусиқа: О.Абдуллаева, рассом: Ж.Раҳимов) мусиқали спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.
Жамоат кўригида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Театр Арбоблари уюшмаси мутахассислари мазкур саҳна асарида миллат келажаги билан боғлиқ долзарб мавзуга қўл урилганини таъкидлашди. Мутахассислар томонидан спектаклнинг ютуқ ҳамда баъзи жўъзий камчиликлари эътироф этилди, айрим тузатишларни инобатга олган ҳолда премьерага рухсат берилди.
Театр жамоасини янги саҳна асари билан қутлаймиз!