Жорий йилнинг 29 декабр куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Ўзсаноатқурилишбанк билан ҳамкорликда “Эзгулик сари” ҳайрия тадбири ўтказилди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Банк ходимлари ва Муқимий театри ижодкорлари томонидан байрамона дастур тақдим этилди. Истеъмол товарлари, маиший техника, кийим-кечаклар ва янги йил совғалари топширилди. Шунингдек, ҳайрия тадбири ташаббускорлари томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.
“Эзгулик сари” ҳайрия акциясига ўзини ҳиссасини бевосита ва билвосита қўшган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!