Дилкаш суҳбатдош...
Жорий йилнинг 29 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани Ногиронлар жамияти ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ҳамкорликда Сергели туманидаги "Мўжиза" тўйхонасида "Дилкаш суҳбатдош" лойиҳаси доирасида маданий тадбир ўтказишди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси Маъсуда Отажонова, Гулноза Саидова ва Расулхон Қодирхоновлар иштирок этишди.