Маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди...
Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети маданият саройида атоқли ўзбек шоираси Зулфия таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг маҳоратли актрисаси Муқаддас Мамадалиева ҳам иштирок этиб шоира Зулфия ижодидан намуналар ўқиди.