Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан фаол ва кўнгилли ёшлар иштирокида Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги мажмуаси олди майдонида миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси” аҳолига тарқатилди.
Бундан кўзланган мақсад, аввало, бугунги мусаффо осмонимиз, тинчлигимиз ва ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилиб курашган, бунинг учун ҳаётини қурбон қилган ватандошларимиз, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш шунингдек, ёшлар маънавий тарбиясига инсон қадри унинг хотирасини ёд этиш ва шарафлаш билан улуғ эканлигини сингдириш.
Акция доирасидаги бу тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрнинг эл ардоғидаги санъаткорлари Мирза Азизов, Турғун Бекназаров, Александр Бекжанов, Умид Шодмоновлар иштирок этишди.