Жорий йилнинг 16 апрель куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига Россия давлатидан халқаро форум учун танлов ўтказаётган театр санъатининг мутахассислари ташриф буюриб, ёш режиссёр Достон Ҳақбердиев томонидан саҳналаштирилган “Қобил ила Ҳобил” спектаклини томоша қилишди.
Мазкур форумда энг муносиб спектакллар сараланиб, 2020 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштироки, Болтиқбўйи ва Грузия давлатларининг IV “Ёшлар театри санъати” форумини ўтказиши режалаштирилган.