Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимияти ҳамкорлигида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Чилонзор туманидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган устозу муаллимлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тантанали маросимда туманнинг фидоий ўқитувчи ва мураббийларига фахрий ёрлиқлар топширилди. Театр ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.