Эзгулик сари...
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни. Мазкур сана ҳар йили юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу борадаги эзгу ишлар яна бир бор сараланади. Хаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Саховат уйи”да “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов ва истеъдодли актёр Бахтиёр Аҳмедов томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият бағишлади.