Янгиликлар

Тез кунда...
Сана: 01.02.2021

  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Олимжон Салимов бошчилигида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида машҳур француз драматурги Ж.Б. Мольернинг кичик комедияси  асосида таникли драматург Шароф Бошбеков томонидан миллий хусусиятларимизга мослаштирилган талқинда ёзилган "Учар табиб” либреттоси ўқиб, атрофлича муҳокама қилинди. 

 
Сўзга чиққанлар ушбу пьесани маъқуллаган ҳолда айрим ўринларни қисқартириш, баъзи жойларни таҳрир қилиш зарурлиги тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ушбу асар театрда саҳналаштириш учун қабул қилинди.