Аёл - миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади. Шу боис мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бугун 4 март куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 79-сонли умумтаълим мактабида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева ва маҳоратли актёр Нурбек Маматов иштирокида “Аёл борки, олам мунаввар!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Учрашув қизғин баҳс-мунозарага бой бўлиб, кўтаринки кайфиятда ўтди.