Юртимизда турли байрамлар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. Зеро, бу қадрият замирида халқимизнинг инсонийлик, меҳр-саховат каби эзгу фазилатлари мужассам.
Бугун, 30 апрель - Умумхалқ ҳашари муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси эрталабданоқ ҳашар ишларига бел боғлашди. Театримиз ҳудуди бўйлаб ободонлаштириш, тозалаш ишлари олиб борилди.