Ижодий сафар...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш юзасидан ўтказилган йиғилиш баёнига асосан таниқли ижодкорлар вилоятга йўл олишди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов бошчилигидаги бир гуруҳ ижодкорларимиз ҳам эрта тонгдан сафарга отланишди.
Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда ижодкорлар билан ижодий учрашувлар, жонли мулоқотлар, суҳбатлар ташкил этилади.