Таътил олди йиғилиш...
Бугун, 4 июль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг таътил олди якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Театр раҳбарияти ва касаба уюшмаси бошчилигида жамоамиз анча йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларимиз Феруза Каримбекова ва Зулхумор Илёсовани таваллуд айёми билан табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди.
Шунингдек, республикамиз бўйлаб қатор тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган устоз санъаткорлар ва ижодкорларимизга театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчонов томонидан миннатдорчилик билдирилди. Йиғилишдан ўрин олган кейинги масала, театр касаба уюшмасига янги раис этиб ижодкоримиз Фарҳод Қурбонов тайинланди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси 82- мавсумни якунлаб, меҳнат таътилига кузатилди.