Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь — Очиқ эшиклар куни доирасида 4 кунлик махсус дастур йўлга қўйилди.
Кеча, 3 сентябрь куни дастурнинг учинчи куни бўлиб ўтди. Унда томошабинларга «Жадидлар» спектакли намойиш этилди.