Таваллуд кун...
Бугун, 3 ноябрь устоз санъаткоримиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимовнинг таваллуд топган кунлари!
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр жамоаси номидан Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!
Устоз санъаткор театр саҳнасида кечган қирқ беш йиллик ижодий фаолияти давомида “Лайли ва Мажнун”да Қайс, “Мангулик”да Маъсуд, “Бобур”да Хондамир, “Тақдир” спектаклида Бўрон, “Тоҳир ва Зуҳра”да Ҳофиз, “Гулсара”да Қодир, “Рожа”да Шаҳзода, “Дилафрўзга тўрт ошиқ”да Жамил, “Тўйлар муборак”да Мўмин, “Муҳаббат навоси”да Раҳматдоб, “Юсуф ва Зулайҳо”да Юсуф, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да Достон, “Топталган туйғу”да Артур, “Аршин мол олан” да Асқар, “Хонума”да Князь Пантиашвили ва яна кўплаб спектаклларда ўзига хос роллар яратган.