Янгиликлар

Муқимий театр жамоаси Фарғонада
Сана: 03.12.2019
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр жамоаси жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари  Фарғона  вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларида  Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган “Айёргина аёллар” мусиқали комедиясини намойиш қилишди. Спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Мирза Азизов ва театрнинг маҳоратли ижодкорлари Ҳабибулла Ортиқов, Гулноза Саидова, Дилором Абдуалимова, Нафиса Хўжақулова, Мусаллам Дадажонова, Сурайё Юсупова, Гуласал Раҳмонова ва Гулбану Сейитжанова  талаба-ёшлар учун маҳорат дарслари ўтишди. 
Эслатиб ўтамиз, театр жамоасининг  гастроль сафари шу йилнинг 5 декабрь кунига қадар Андижон ва Наманган вилоятларида давом этади.