Жорий йилнинг 3 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Наманган вилояти ҳокими муовини Маткаримов Фахридин Жўраевич ва Чуст тумани ҳокими Охунов Баходир Жўраевич, ҳамда Бокс бўйича икки йўналишда чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев билан Тошкентда таҳсил олаётган Чустлик талаба ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Наманганлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевга Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани учун «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилди.
Учрашув давомида М.Аҳмадалиев спортда эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Театримиз жамоаси номидан чемпионни юксак мукофот билан қизғин табриклаймиз, шарафли фаолиятида улкан омадлар, оилавий бахт-саодат ва янги ютуқлар тилаймиз!