Янгиликлар

Муносабат
Сана: 05.07.2022

   Нияти ёмон кимсалар ҳамиша пайт пойлаб юради. Аҳиллигингга, иноқлигингга раҳна солишга уринади. Мана шундай мураккаб бир вақтда турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмаслик жуда муҳим. Айниқса, ҳозирги ахборот хуружи даврида ақли расо одам оқдан қорани ажрата билиши керак.

 
Ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг ҳам асрлар давомида тинч-тотув яшаб келаётганини кўролмай, ўртага низо солишга уринганлар тимсолида бу ҳаётий ҳақиқат яна бир карра ўз исботини топди.
Ўзбек ва қорақалпоқ халқи бу борада ўта мулоҳазакордир. Ҳар бир масалани етти ўлчаб бир кесишга ўрганган. Турли фитналарга учмайди. Чунки кўряпмиз, интернетда турли ёлғон хабарлар, финалар тарқатишга уринишлар бўляпти. 
 
Президентимиз Нукусга бориб, масалани аниқ-тиниқ баён қилдилар. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарурлигини таъкидладилар. Юртбошимиз ҳамиша халқнинг дардини тинглайди, шундай экан, ўртадаги тушунмовчиликлар ҳам тез орада ортда қолади.
 
Турғун Бекназаров – Муқимий  номидаги Ўзбекистон  давлат  мусиқали театрининг  устоз  санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.