Янги саҳна асари...
Кеча, 4 июль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Усмон Носир" (муаллиф: Жавлон Жовлиев, режиссёр: Достон Ҳақбердиев, мусиқа: Мустафо Бафоев, рассом: Миржалол Холиқов, адабий маслаҳатчи: Наим Каримов) мусиқали драма спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.
Кўрикда Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, драматурглар Хайитмат Расул, Маъмуржон Умаров, академик Наим Каримов, санъатшунос-журналист Гулчеҳра Умарова, санъатшунослик фанлари доктори Дилфуза Раҳматуллаева ва Театр Арбоблари уюшмаси мутахассиси, театршунос Тоҳир Дўстмуҳаммедовлар сўзга чиқиб мазкур асар ўзбек театрларининг пешқадами бўлган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига янги нафас ва муҳим воқеа бўлди, дея эътироф этишди. Илиқ фикр ва таклифлардан сўнг, спектакль бир овоздан қабул қилинди.