





Ҳурматли томошабинлар, азиз театр мухлислари!
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси 6 июлдан бошлаб меҳнат таътилига чиқади.
Театримиз бир муддат дам олади. Аммо каналимизда ҳаёт давом этади — сиз учун театр ҳаётидан қизиқарли лавҳалар, унутилмас спектакллардан парчалар, саҳна ортидаги самимий онларни улашиб борамиз.
Қисқа фурсатдан сўнг янги куч, янги илҳом ва янги учрашувлар билан яна саҳнада кўришгунча!
Меҳрингиз ва доимий қўллаб-қувватловингиз учун раҳмат!