Очик эшиклар куни...
Очиқ эшиклар куни...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь — Очиқ эшиклар куни доирасида 4 кунлик махсус дастур йўлга қўйилди.
Кеча, 4 сентябрь куни дастурнинг тўртинчи ва якуний куни бўлиб ўтди. Унда томошабинларга «Ҳалима» спектакли намойиш этилди.
Шу билан театримиздаги Очиқ эшиклар куни доирасидаги 4 кунлик махсус дастур ўз якунига етди.
Азиз томошабинлар! Ушбу кунларда биз билан бирга бўлганингиз учун миннатдормиз. Театримизга ташриф буюрган барча меҳмонларимиз вақтларини мазмунли ўтказиб, спектаклларимиздан баҳраманд бўлганлар, деган умиддамиз.
Сизларни яна театримизда кутиб қоламиз!