Халқаро Ёшлар театр форуми доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри мезбонлик қилаётган Қирғизистон давлат ёш томошабинлар театри кеча, 4 декабрь куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида “Самолёт мактубчалар” спектакли билан иштирок этди.
Болалик, ҳаёт ва орзулар ҳақида ҳикоя қилгувчи бу спектакль, томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Аввал айтиб ўтганимиздек, намойишдан сўнг, Қирғизистонлик меҳмонлар учун Муқимий театри ижодкорлари томонидан махсус тайёрланган қирғиз тилида ижро этилган мусиқий композиция томошабинлар олқиши остида тақдим этилди.