Янгиликлар

Янги саҳна асари...
Сана: 05.12.2024

   Бугун, 5 декабрь санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида "Жадидлар" (Миллат ойдинлари)(муаллифлар: Тўра Мирзо, Достон Хақбердиев, режиссёр: Д.Хақбердиев, мусиқа: О.Комилжонов, рассом: О.Номозов, дирижёр Н.Қурбонов, балетмейстер З.Жониқулова) мусиқали драма спектаклининг жамоатчилик кўриги ўтказилди.

 
Жамоат кўригида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов ҳамда Театр Арбоблари уюшмаси мутахассислари томонидан керакли таклифлар билдирилиб премьерага рухсат берилди.
 
Театр жамоасини янги саҳна асари билан қутлаймиз!