Тайинлов...
2022 йилнинг 4 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов йиғилишни очиб, театр санъати олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикрлашилди.
Шундан сўнг, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига бош режиссёр этиб Баҳодир Назаров тайинланганлигини расман эълон қилди. "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби , Халқаро Аҳмад Яссавий, Бобур мукофоти совриндори Баҳодир Назаров ҳозирги кунга қадар Муқимий театрида саҳналаштирувчи режиссёр вазифасида ишлаб келган. Йиғилиш сўнггида куни кеча қутлуғ ёшини нишонлаган устоз санъаткоримиз Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда театр касаба уюшмаси томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.