Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши ва Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этиш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида тумандаги Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежида “Ҳаёт - гўзал чунки унда мен борман” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси, Ўзбекистон Халқ артисти Одина Нарзуллаева ўзининг ибратли ҳаёт йўллари, шунингдек давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида давра иштирокчиларига сўзлаб берди. Учрашув қизғин баҳс-мунозарага бой бўлиб, кўтаринки кайфиятда ўтди.