Навоийни хотирлаб...
Шу кунларда ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси, ғазал мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллуд айёмининг 597 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан барча ҳудудларда давра суҳбатлари, адабий ва шеърият кечалари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошент шаҳар кенгаши "Ёшлар қаноти", Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Тўқимачилик енгил саноат унверситети билан ҳамкорликда ижодий кеча ташкил қилинди.
Мазкур тадбирда Муқимий театрининг маҳоратли актёрлари Равшан Дадажонов ва Мусаллам Дадажоновалар иштирок этди.
Бадиий кечада талаблар томонидан тайёрланган Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна асалари намойиш қилинди. Инсонийлик, халқпарварлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилган ғазалларидан намуналар ўқилди.