Бугун 6 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 66454-ҳарбий қисм шахсий таркиби ва Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 266, 277, 55-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ташриф буюришиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг машҳур “Ўтган кунлар” романи асосида саҳналаштирилган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклини томоша қилишди.