Янгиликлар

Мухлис эътирофи...
Сана: 05.02.2022

  * Муҳаббат вафо билан, акс ҳолда ундан умрбод айриласан!

 
* Жаҳл фақат йўқотиш келтиради, ҳатто энг яқин инсонингни ҳам шундан йўқотасан.
 
* Ҳовлиқмалик ўзингга зиён.
 
* Чақимчилик энг қабиҳ қусурдир.
 
* Меҳрнинг жавоби ҳам меҳрдир.
 
Кеча, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида – “Сарвқомат дилбарим” спектаклидан ана шуларни олдим. 
 
Томоша ҳам кулдиради, ҳам йиғлатади, ҳам сизга ойна тутади. Қусурларингизни кўриб турганлар устингиздан қанчалар кулаётганини, меҳрибонлигингизга эса ҳавас қилаётганини ҳис қилиб турасиз.
 
Шундай баҳрамандлик учун спектакль ижодкорларига ташаккуримни билдираман.
 
Нурхон Элмирзаева
Журналист