Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли лойиҳалар, учрашувлар бўлмоқда. Шундай лойиҳалардан бири “Аёлга эҳтиром!” деб номланди.
Ушбу лойиҳа доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг тарғибот тадбирларида ҳамиша фаол бўлган ижодкор аёлларимизга байрам туҳфалари тақдим этилди.