Бугун, 2 март куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов ҳамда бош режиссёр Достон Ҳақбердиев бошчилигида жамоа йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан ўрин олган масалалар, ижодий ва ташкилий ишлар муҳокама қилинди. Қувонарлиси, Устоз-шогирд анъанасига кўра, театримиз ёшлари учун устоз санъаткорлар бошчилигида “Маҳорат мактаби” ташкил этилиши хусусида келишиб олинди.